Диққат

09:59 - 27 март 2025 Янгиликлар
284

Хабарингиз бор, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар ўтказилиб келинмоқда. 

Портал фаолияти хорижий тажриба, номзодлар ва жамоатчилик таклифлари асосида такомиллашиб бормоқда.  Айни дамда очиқ танловларнинг тест босқичи иштирокчилари учун тест саволлари тўплами:

◽️ миллий қонунчилик;
◽️ давлат тили;
◽️ ахборот коммуникация технологиялари;
◽️ мантиқдан иборат. 

Танловларнинг тест босқичи Агентликнинг test.argos.uz платформаси орқали ўтказилмоқда. Унда 40 та савол берилиб, 100 балл тизимида баҳоланади.

Номзод томонидан тест синовлари умумий кўрсаткичининг камида 56 фоизига тенг балл тўпланиши,  танловнинг кейинги босқичига ўтиши учун асос бўлади. 

Тест синови давомида номзодга юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича 10 тадан жами 40 та савол тақдим этилади ҳамда жавобларни белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади. 

Айтганча, яна бир қулайлик. Эндиликда давлат хизматидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган танловларнинг тест синовига тайёргарлик кўриш осонлашган. Тестлар банкидаги саволлардан намуналар vacancy.argos.uz порталининг "Тест саволлари" бўлимида (https://vacancy.argos.uz/questions) жойлаштирилган. Ўз билимингизни синаб боришингизни тавсия этамиз!
 

Чоп этиш