Секторлар фаолиятига кўмак
Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан янги тайинланган раҳбарларни ўз вазифасига қисқа муддатда киришиб кетиши, жамоавий ишчи муҳитини ва ҳамжиҳатликни яратиш, ҳудудда секторлар фаолиятида боғлиқликни йўлга қўйиш орқали самарадорликка эришиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай семинарлардан бири жорий йилнинг сентябрь ойида Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокимлигида ҳам ташкил этилган эди.
Семинар давомида сектор раҳбарлари фаолиятида аниқ мақсад ва вазифалар орқали иш олиб борилишини таъминлаш мақсадида “90 кунлик йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, шу бўйича иш олиб борилаётган эди.
Бугун агентлик масъуллари Асака туманида сектор раҳбарларининг иш фаолияти самарадорлигини ўрганиш юзасидан жойига чиқиб, ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати