Танловнинг биринчи босқич натижалари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан агентлик филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозимларни энг муносиб ва билимли кадрлар билан тўлдириш мақсадида эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг биринчи босқичи (ҳужжат топшириш ва номзодларни малака талабларига мос келигини ўрганиш босқичи) якунланди.

Танлов жараёнларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, 15 кунлик ҳужжат қабул қилиш жараёнида агентликнинг https://vacancy.argos.uz/ портали орқали жами 458 нафар фуқародан танловда иштирок этиш учун аризалар келиб тушган.
Мазкур аризалардан 21 таси номзодлар томонидан бекор қилинган.
Танловда иштирок этиш мақсадида бўлган 437 нафар номзодлардан 229 нафари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келганлиги боис кейинги босқичга ўтказилди.
208 нафар номзод вакант лавозим учун белгиланган малака талабларига мос келмаганлиги учун кейинги босқичга ўтказилмади.
Танловнинг мазкур босқичдаги натижалари ҳақида 2020 йилнинг 4 декабрь куни барча танлов иштирокчиларига портал орқали жавоб хати йўлланди.
Танловнинг кейинги босқичига ўтган номзодлар диққатига!
2020 йилнинг 10-11 декабрь кунлари номзодлар танловнинг иккинчи босқичи – тест топшириш жараёнида иштирок этадилар.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Агентлик расмий канали https://t.me/argos_uz