Янги Ўзбекистон университети бошқарув соҳасида ҳам кадрлар тайёрлайди
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.

Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади.
– Университет талабалари 1-курсдан ўз соҳаси бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва илмий марказларга бириктирилиши керак. Вазирликлар, нуфузли институт ва йирик компаниялар университетнинг васийлик кенгашига кириши муҳим. Улар ўз эҳтиёжларини билдириб, таълим жараёнига интеграциялашиши, бўлғуси мутахассисга олдиндан сармоя киритиши зарур, — деди Давлатимиз раҳбари.
Президентимиз белгиланган чора-тадбирларни маъқуллаб, Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади.