Вакант лавозимлар ягона очиқ портали орқали ишга кириш учун 97 000 нафар номзод ариза топширди

11:35 - 25 июн 2021 Янгиликлар
8504

Вакант лавозимлар ягона очиқ портали орқали ишга кириш учун 97 000 нафар номзод ариза топширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш белгиланган.

Шу мақсадда, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан vacancy.argos.uz портали ишга туширилди.

Портал орқали бугунги кунга келиб, республиканинг 60 та вазирлик, идоралари ҳамда 206 дан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд 5 732 та вакант лавозимлар бўйича танлов эълон қилинди. Ушбу вакант лавозимларга 97 000 нафар номзод томонидан танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширилди.

Чоп этиш