Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди

18:59 - 31 август 2021 Янгиликлар
1747

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган маросимда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Марказий аппарат масъул ходимлари, “ZOOM” платформаси орқали эса ҳудудий филиаллар вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида давлатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ягона давлат сиёсати, тизимда эришилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.


Мустақиллик, тинч ва фаровон кунларнинг тараққиёт, халқимиз ҳаёти, ёшларимиз камолотидаги ўрни эътироф этилди. Йиғилганлар сўз олиб, бугунги кескин ислоҳотлар даврида ҳар бир давлат хизматчиси олдида турган долзарб масалалар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.


Муносиб рағбат — самарали фаолият


Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги тегишли Фармони асосида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.


🔸Мукофотланганлар орасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари борлиги жамоамизни қувонтирди.


Тадбирда Агентлик марказий аппаратида фаолият юритаётган масъул ходимларга махсус кўкрак нишонлари топширилди.

Шунингдек, тизимдаги фидокорона ва фаол меҳнати учун бир гуруҳ тизим масъул вакиллари ҳам "Фахрий ёрлиқ" билан тақдирланди.

Чоп этиш