"Умид" жамғармаси фаолиятига бир назар

19:06 - 3 январ 2020 Янгиликлар
2503

Cобиқ «Умид» жамғармаси 1997 йилда истеъдодли йигит-қизларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган бўлиб, жамғарма ўзнинг 5 йиллик фаолияти давомида юртимиздаги жами 828 нафар истиқболли ёшларнинг грант асосида жаҳонинг бир қатор нуфузли университетларидаги бакалавриат (363 нафар) ва магистратура (465 нафар) таълим йўналишларида таҳсил олишларини таъминлаган.

Жумладан, "Умид" жамғармаси дастури доирасида истеъдодли ёшларнинг 343 нафари АҚШ, 329 нафари Буюк Британия, 84 нафари Германия, 33 нафари Франция, 20 нафари Япония, 11 нафари Канада ва 8 нафари Италия давлатларидаги нуфузли университетлар ва илмий марказларда таҳсил олганлар.


Давлат хизматини риожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг: https://t.me/argos_uz

Чоп этиш