“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Mажлис Қонунчилик палатасига киритилди
Ушбу қонун лойиҳаси давлат фуқаролик хизмати соҳасида қонунийлик, очиқликни таъминлаш ҳамда бу соҳада коррупцион ҳолатларни олдини олишга йўналтирилган самарали механизмларни ҳуқуқий мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа 10 та боб, 65 та моддадан иборат бўлиб, қуйидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган:
✔️Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг умумий қоидалари;
✔️Давлат фуқаролик хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий вазифа ва ваколатлари;
✔️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар;
✔️Давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупциянинг олдини олиш чоралари;
✔️Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартибининг ягона мезонлари;
✔️давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритишнинг ҳуқуқий асослари;
✔️давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясининг кафолатлари;
✔️давлат фуқаролик хизмати тизимида миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритишнинг умумий асослари.
Лойиҳани ишлаб чиқишда Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Малайзия, Франция, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг ушбу соҳадаги қонунлари таҳлил қилинди, тажрибасидан фойдаланилди. Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотларнинг хулосалари олинди.