Очиқ танловлар тест саволлари vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилди

10:43 - 7 май 2022 Янгиликлар
14766

Очиқ танловлар номзодлари ҳамда кўпсонли давлат хизматчиларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули — test.argos.uz платформасидаги саволларнинг бир қисми vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилди.

Эндиликда сизда порталнинг бош менюсидан "Тест саволлари" бўлимига кириш (https://vacancy.argos.uz/questions) орқали тўртта йўналишдаги (ахборот технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ҳамда сиёсий-ҳуқуқий) саволлар билан танишиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, тест саволлари доимий равишда янгиланиб, қўшимча саволлар билан тўлдириб борилади.

Чоп этиш