Профессионал билим ва тажрибага эга бўлиш, ҳар бир раҳбар олдига қўйилган муҳим вазифадир

19:32 - 10 феврал 2020 Янгиликлар
628

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 январидан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари иштирокида малака ошириш ўқув-семинари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур ўқув-семинарининг биринчи босқичида Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг ҳоким ўринбосарлари ва туман-шаҳар ҳокимлари ўз билим ва малакаларини оширган бўлса, ўқув-семинарининг 7 январда бошланган иккинчи босқичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, шунингдек, ушбу ҳудудлардаги туман-шаҳар ҳокимлари иштирок этмоқда.


Навбатдаги ўқув-семинари ҳам биринчи босқичдаги каби назарий ва амалий машғулотлар кўринишида ўтказилмоқда. Энг асосийси, машғулотлар давомида марузачилар ҳамда тингловчилар ўзаро мулоқот қилган ҳолда, муҳим масалаларни муҳокама қилмоқда. Эътиборингизга ҳавола этилаётган фотолавҳада назарий машғулот жараёнлари акс этган.


Ўқув-семинарининг амалий машғулотлари акс этган жараёнлари билан кейинги “пост”ларимиз орқали хабардор этамиз.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Чоп этиш