Давлат фуқаролик хизматчиларига ҳам махсус мартаба даражалари берилади, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади

12:04 - 30 май 2022 Янгиликлар
1141

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун эгаллаб турган лавозими, иш стажи ва малака ошириш курсларининг натижаларига қараб малака даражалари берилиши белгиланмоқда. 

Эндиликда, юристлар, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва мудофаа органларидаги ходимларнинг махсус унвонлари каби фуқаролик хизматчилари ҳам махсус мартабалар, яъни малака даражаларига эга бўлади.

Шунингдек, қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси раҳбарнинг ноқонуний топшириғини бажармаслик, ўзига нисбатан чиқарилган қарорлар устидан юқори турувчи орган ва ваколатли орган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги) ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда. 

Унга кўра, ходимларнинг хизмат муносабатларида низоли ҳолатлар юзага келганда (масалан, ноқонуний интизомий жазо чорасини қўллаш, фаолиятни нотўғри баҳолаш, лавозимдан четлатиш, танлов ва этика комиссияси хулосаларидан норози бўлиш ва ҳоказо) давлат фуқаролик хизмати билан кафолатланган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш имкони яратилмоқда.

Чоп этиш