HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими тақдимот қилинди
HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими - қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.

Тизим орқали:
✅ замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш;
✅ ходимлар бўйича барча маълумотларни электрон кўринишга ўтказиш;
✅ кадрлар бўйича барча ҳисоботларни автоматлаштирилган ҳолда шакллантириш;
✅ Давлат органлари ва ташкилотларининг Кадрлар бўлими фаолиятини автоматлаштириш ёрдамида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, излашга сарфланадиган вақтни 50% га қисқартириш;
✅ кадрлар тўғрисида турли хил маълумотларни, ҳисоботларни қоғоз кўринишида йиғишни 60% қисқартириш ҳисобига, уларни сақлаш учун ажратилган жойларни 30% га камайтириш, қоғоз сарфини 50% га қисқартириш;
✅ Давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги ташкилотларнинг кадрлар билан ишловчи бўлимларини 100% АТда ишлашини ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш;
✅ кадрлар билан таъминланганлик бўйича маълумотларни ягона маълумотлар базасида тўплаш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш;
✅ кирувчи маълумотларни қайта ишлаш, уларни кузатиб бориш ва таҳлил қилиш учун шароит яратиш;
✅ фаолият натижалари бўйича кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имкониятини таъминлайди.