Танлов доирасида берилиши кутилаётган тахминий саволлар рўйхати

21:41 - 16 март 2021 Янгиликлар
4227

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизимига ишга қабул қилиш истагини билдирган номзодлар учун тахминий саволлар РЎЙХАТИ




1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини

ривожлантириш агентлиги қачон ташкил бўлган ва унинг асосий вазифалари

нималардан иборат?

2. Ўзбекистон Республикасида Миллий кадрлар захирасини бошқариш

вазифаси қайси органга юклатилган.

3. Давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига

қабул қилиш қандай тартибда амалга оширилади?

4. Очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул

қилинадиган шахсларни лавозимдан озод қилиш тартиби.

5. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари

фаолиятига қайси орган услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш

ваколатига эга?

6. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг

раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш тартиби.

7. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг

раҳбарларининг аттестацияси ким томонидан ва қачон ўтказилади?

8. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг асосий

вазифалари этиб қайси вазифалар белгиланган?

9. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини мунтазам асосда

профессионал даражасини ошириш, уларнинг узлуксиз таълим олишини, шу

жумладан хорижда ташкил этиш вазифаси кимга юклатилган?

10. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари тўғрисда

маълумот ким томонидан ва қаерда жойлаштирилади?

11. Ким давлат фуқаролик хизматига кириш учун ҳақли?

12. Кадрлар бўлинмалари бошлиғи ёки кадр ишлари бўйича мутахассис

лавозимига қандай шахслар тайинланиши мумкин?

13. Кадрлар бўлинмалари лавозимига биринчи марта тайинланган

шахслар қачон ва қаерда малака ошириши шарт?

14. Кадрлар бўлинмаси ходимлари, шу жумладан бошлиқлари нодавлат

таълим муассасаларида ўз малакаларини ошириши мумкинми?

15. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг

ходимлари қачон ва ким томонидан аттестациядан ўтади?2

16. Кадрлар бўлинмасининг қайси ходимлари аттестациядан

ўтказилмайди?

17. Кадрлар бўлинмаларининг ходимларини аттестациядан ўтиш учун

юбориш мажбурияти кимга юклатилган?

18. Давлат органлари ва ташкилотларининг янги ходимларга бўлган

эҳтиёжини режалаштиришни, шунингдек янги иш жойи яратилиш

прогнозини ким шакллантиради?

19. Меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига

ўзгартириш киритиш ҳолатлари кадрлар бўлинмалари томонидан қаерда

рўйхатдан ўтказилиши лозим?

20. Дастлабки синов муддати қанча бўлади?

21. Ходимлар сони (штати) ўзгарганда (қисқартирилганда), ходимни

меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ёзма равишда

огоҳлантирилиши қандай маддутда бўлиши керак?

22. Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатларни тартибга

солувчи асосий норматив ҳужжат бўлиб қайси ҳужжат ҳисобланади?

23. Давлат органлари ва ташкилотларда меҳнат тўғрисидаги қонун

ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини

текшириш ва назорат қилишни қим амалга оширади?

24. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги муносабатлар қайси нормативҳужжат билан белгиланади?

25. Ходимни ишга қабул қилиш қайси ҳужжат билан

расмийлаштирилади?

26. Ишга қабул қилинганда кимларга дастлабки синов белгиланмайди?

27. Агар ходим синов муддати вақтида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз

бўлса ёки бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган давр синов муддатига

киритиладими?

28. Синов муддати ходимнинг умумий иш стажига қўшиладими?

29. Меҳнат шартномасини бекор қилишга нималар асос бўлиши мумкин?

30. Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий

жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар

учун иш вақти қандай тарзда бўлади?

31. Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга меҳнат таътиллари

бериладими?

32. Меҳнат стажини ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш

мақсадида электрон меҳнат дафтари қачондан ва қайси ҳужжат билан жорий

этилди?

33. Ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига

олувчи электрон тизимнинг номи ва ушбу тизимга ходимлар бўйича тегишли

маълумотларни ким киритади?3

34. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари ҳақида

тушунча беринг.

35. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?

36. Меҳнатга оид муносабатларда камситиш деганда нимани тушунасиз?

37. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органи олдидаги

мажбуриятлари нималардан иборат?

38. Меҳнат шартномаси тушунчаси ва тарафлари ҳақида гапириб беринг.

39. Меҳнат шартномаси қандай шаклда тузилади?

40. Меҳнат шартномаси қандай муддатга тузилади?

41. Жамоа шартномалари ва келишувларининг тушунчаси ва мақсадини

гапириб беринг.

42. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишига тушунча беринг.

43. Жамоа шартномасининг амал қилиш муддати?

44. Жамоа шартномасининг амал қилиш доираси?

45. Неча ёшдан ишга қабул қилинишга йўл қўйилади?

46. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби ҳақида гапириб

беринг.

47. Ишга кираётганда шахсдан қандай ҳужжатлар талаб этилади?

48. Меҳнат дафтарчаси ва уни юритиш тартиби ҳақида гапириб беринг.

49. Ишга қабул қилишда дастлабки синов мажбурий ҳисобланадими?

50. Дастлабки синов муддатларини белгиланишидан кўзланган мақсад

нима?

51. Дастлабки синов муддатлари кимларга татбиқ этилмайди?

52. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади?

53. Қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг

розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?

54. Қонунчилик қайси ишларда аёллар меҳнати қўлланишини

тақиқлайди?

55. Иш вақтининг нормал муддати қанча?

56. Қайси тоифадаги ишчиларга йиллик узайтирилган асосий таътил

берилади?

57. Меҳнат таътилини бериш муддатларини айтинг?

58. Меҳнат таътилини бериш вақти ва навбатини айтинг.

59. Меҳнат таътили тугамасдан олдин қай ҳолларда ва қандай тартибда

ходим таътилдан чақириб олинади?

60. Таътилни қисмларга бўлиш қандай тартибда амалга оширилади?

61. Қайси тоифадаги ходимлар ижтимоий таътилллардан

фойдаланишлари мумкин?

62. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилларини бериш тартибини гапириб

беринг.4

63. Қайси давлат органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига

риоя этилишини текширади ва назорат қилади?

64. Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан

ушлаб қолишга йўл қўйилади?

65. Қонунчиликда қайси ҳолатларда ишдан четлатишга йўл қўйилади?

66. Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш

берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?

67. Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор

қилинганда қайси ҳолларда касаба уюшмалари розилиги олинмайди?

68. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда

моддий мадад бериш учун қандай қўшимча қафолатлар белгиланган?

69. Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган

ҳолатлар бўйича бекор қилиниши ҳақида гапириб беринг.

70. Ўн икки ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон

боласи бор аёллар учун қўшимча таътиллар бериш тартибини тушунтириб

беринг.

71. Йиллик таътилларнинг муддатини ҳисоблаш қандаё тартибда амалга

оширилади?

72. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилларга тушунча

беринг.

73. Бошқа доимий ишга ўтказиш тартибини гапириб беринг.

74. Интизомий жазо турларини санаб беринг.

75. Интизомий жазоларни қўллаш тартибини айтиб беринг.

76. Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деганда нима

тушунилади?

77. Қайси ҳолларда иш берувчи ходим соғлиғига етказилган зарарни

тўлашга мажбур?

78. Якка меҳнат низоларини комиссияда кўриб чиқиш тартибини айтинг?

79. Қайси ҳолларда ишдан четлаштирилган шахс қайта ишга тикланади?

80. Ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси

қандай асосларга кўра бекор қилиниши мумкин?

81. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш

тартиби ҳақида гапириб беринг.

82. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган

таътиллар учун пуллик компенсация тўлаш тартиби қандай амалга ошрилади?

83. Меҳнат дафтарчасига ходим тўғрисидаги маълумотлар қандай

тартибда киритилади?

84. Кадрлар бўлими ходимлари неча кунлик муддат ичида шахсий варақа

Т-2 шаклига имзо қўйдирган ҳолда ёзувнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзув

билан аниқ мувофиқлигини таништиришлари шарт?5

85. Ходим ишдан бўшаганда меҳнат дафтарчасини олганлик тўғрисида

қайси хужжатларга имзо қўйдирилади?

86. Меҳнат дафтарчасини ёқотган шахс бу тўғрида охирги иш жойига

ёзма хабар бергандан сўнг неча кундан кечиктирмасдан иш берувчи ходимга

меҳнат дафтарчасининг дубликатини бериши керак?

87. Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи

ходимдан қанча миқдорда ҳақ ундириб олади?

88. Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган

тақдирда, ушбу меҳнат дафтарчалари қандай тартибда ва қанча муддат

сақланади?

89. Қандай меҳнат низолари бевосита суд томонидан кўриб чиқилади?

90. Ходим меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган

талаблар бўйича судга мурожаат қилганда суд ҳаражатларини тўлаш тартиби

қандай?

91. Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси ва

жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги қайси орган

томонидан белгиланади?

92. Иш берувчи ходимнинг ҳуқуқларини бузган тақдирда, ходим ўз

ҳуқуқларини тиклаш масаласида қайси органга мурожаат этиши лозим?

93. Касаба уюшмаси қандай бирлашма ва у қайси Қонун билан тартибга

солинади?

94. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмасининг

ўрни.

95. Меҳнат низосини кўришни сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига

кимлар эга?

96. Ходимга етказилган зарар ўрнини қоплашга оид қандай низоларни

биласиз?

97. Фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўрсатилган

ижтимоий ҳуқуқларини санаб беринг.

98. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида қўшимча дам олиш куни

кимларга берилади?

99. Кундалик дам олиш вақтининг муддати қандай?

100. Ходимларга иш ҳақи қаерда тўланади?

101. Аёлларга меҳнат таътилини белгилашда қандай имтиёзлар мавжуд?

102. Меҳнат шартномасини бекор қилишда ўн саккиз ёшга тўлмаган

шахсларнинг қўшимча кафолатлари қандай?

103. Кундалик дам олиш вақтининг муддати қандай?

104. Байрам кунлари арафасидаги ишнинг муддати қандай?

105. Иш вақтининг нормал муддати қандай?

106. Қандай нафақа турларини биласиз?

107. Қандай пенсия турларини биласиз?6

108. Давлат пенсияларининг ягона тизимини тартибга солувчи норматив

ҳужжатнинг номи?

109. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи кимлар эга?

110. Ходимнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у қайси судга мурожаат

қилишга ҳақли?

111. Ходимларнинг давлат фуқаролик хизматига мансабдор шахсларнинг

хатти-ҳаракатларига нисбатан келтирилган шикоятлар қайси суд томонидан

кўрилади?

112. Реабилитация этилган шахс олдин ишлаган ишига тикланадими?

113. Реабилитация этилган шахс олдин ишлаган ишига тиклаш масаласида

қайси судга мурожаат этишга ҳақли?

114. Реабилитация этилган шахснинг қонунга хилоф равишда эҳтиёт

чораси тариқасида қамоқда сақланган вақти меҳнат стажига қўшиладими?

115. Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати қанча бўлиши керак?

116. Иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун компенсация тўланадими?

117. Меҳнат ҳақидан қандай тўловлар ушлаб қолиниши мумкин?

118. Меҳнатга қобилиятга эга бўлмаган шахслар кимлар?

119. Боқувчининг вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарар

миқдори қандай белгиланади?

120. Ноқулай меҳнат шароитида ишлаётган ходимлар қандай имтиёзларга

эга?

121. Давлат фуқаролик хизматчиси ноқонуний хизматдан бўшатилган

ҳолатлар аниқланган тақдирда қандай оқибатларга олиб келади?

122. Давлат фуқаролик хизматчисининг хизматга қабул қилинишида

тузиладиган хизмат шартномаси бошқа соҳада тузиладиган меҳнат

шартномасидан қандай фарқ ва хусусиятларга эга?

123. Давлат фуқаролик хизматчиси қандай ҳуқуқий ва ижтимоий

кафолатларга эга?

124. Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозимдан озод этилиш қандай

асосларда ва тартибда амалга оширилади?

125. Давлат фуқаролик хизматчисининг мажбуриятларини санаб беринг?

126. Давлат фуқаролик хизматчисига қўйиладиган чекловлар нималардан

иборат?

127. Давлат фуқаролик хизматида меҳнат ва хизмат билан боғлиқ низолар

қай тартибда ҳал этилади?

128. Давлат фуқаролик хизмати бошқа хизматлардан фарқи нима?

129. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида соҳага оид қандай муаммо ва

камчиликлар келтириб ўтилган? Мазкур муаммо ва камчиликларнинг бугунги

кунда долзарблиги қай даражада? Жавобингизни таҳлилий фикр ва аниқ

мисоллар билан ёритинг.7

130. Ўзбекитон Республикаси таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг

мазмун моҳиятини ёритиб беринг. Таълим соҳасида мавжуд муаммоларни

таҳлил қилиб, соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифлар беринг.

131. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017 — 2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмуни ва аҳамиятини ёритинг.

Фармонда давлат хизматини ривожлантиришга оид қандай ғоя ва тамойиллар

илгари сурилган?

132. Таълим тизимини бошқаришда давлат органлари ва

ташкилотларининг ваколатларини тавсифлаб беринг. Жавобингизни

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилган ҳолда, аниқ мисоллар билан

ёритинг.

133. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларини

ёритинг. Жавобингизни амалий мисоллар орқали изоҳланг.

134. Ягона кадрлар сиёсати тушунчасини ёритинг. Ягона кадрлар

сиёсатини шакллантириш йўлида қандай ишлар амалга оширилиши зарур?

Жавобингизни аниқ механизмларни мисол келтирган ҳолда ёритиб беринг.

135. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги

ПФ–5843-сон “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат

фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида” Фармони мазмун-моҳиятини ёритиб беринг. Бунда давлат

фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга оид

нормаларни алоҳида шарҳлаб ўтинг.

136. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги

ПФ–5843-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида

кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан

такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар Дастурида

белгиланган вазифалар, уларни амалиётда амалга ошириш механизмлари

бўйича фикр юритинг.

137. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини

ривожлантириш агентлигининг вазифалари ва функцияларини ёритинг.

138. Давлат хизматида меритократия тушунчасини ифодалаб беринг.

Меритократия принципининг афзалликлари ва камчиликларини ёритинг.

Жавобингизни аниқ мисолларни таҳлил қилган ҳолда беринг.

139. Давлат фуқаролик хизматида «карьера модели» деганда нимани

тушунасиз? Ушбу моделни тавсифлаб, амалиётда қўлланиши бўйича аниқ

таклифлар беринг.

140. Давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш бўйича илғор

хорижий тажриба тўғрисида фикр юритинг. Жавобингизни хорижий

мамлакатлар, шу жумладан, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари,8

Россия Федерацияси, Германия Федератив Республикаси тажрибалари

мисолида келтиринг.

141. Мамлакатимизда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга

оид асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни санаб ўтинг. Уларнинг

мазмунини қисқача ёритиб ўтинг.

142. Қайта тайёрлов ва малака ошириш таълим турининг мазмуни ва

моҳияти нимада? Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу

таълим турига қандай талаблар қўйилган?

143. Касбий компетенция тушунчаси, унинг турлари ва шаклларини

ёритинг.

144. Давлат органи ва ташкилотларида ходимлар учун зарур бўлган

компетенцияларни аниқлаш ва улар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш

нима учун кераклигини изоҳлаб беринг.

145. Ташкилотларда стратегик компетенцияларни модделаштириш қандай

босқичларда амалга оширилади?

146. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлашнинг мақсади ва

асосий вазифаларини ёритинг. Жавобингизни аниқ мисолларни таҳлил қилган

ҳолда ёритинг.

147. Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини оширишнинг мақсади

ва асосий вазифаларини нимада? Жавобингизни аниқ мисолларни таҳлил

қилган ҳолда ёритинг.

148. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлашни ташкил

этишнинг мазмун-моҳиятини очиб беринг. Ташкил этишда вужудга келиши

мумкин бўлган хавфларни айтиб ўтинг ва уларни олдини олишга қаратилган

аниқ таклифлар беринг.

149. Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини оширишни ташкил

этишнинг мазмун ва моҳиятини очиб беринг. Ташкил этишда вужудга келиши

мумкин бўлган хавфларни айтиб ўтинг ва уларни олдини олишга қаратилган

аниқ таклифлар беринг.

150. Давлат фуқаролик хизматчиларининг узлуксиз малакасини ошириши

қандй шаклларда амалга оширилади? Узлуксиз малака ошириш шаклларининг

мазмун-моҳиятини очиб берган ҳолда, уларни такомиллаштириш бўйича

таклиф беринг.

151. Тажриба орттиришнинг қайта тайёрлаш ва малака оширишдан фарқли

жиҳатларини ёритиб беринг. Жавобингизни аниқ мисоллар асосида келтириб

ўтинг.

152. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш курсларида ўқитиш қандай замонавий ва инновацион педагогик

технологиялари асосида ўтказилиши мумкин? Ўқитишнинг замонавий

усулларига ўз таклифларингизни бериб ўтинг.9

153. Масофавий таълимни ташкил этиш механизмларини айтиб ўтинг.

Бугунги кунда давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш курсларини масофавий таълим тизими орқали ташкил

этишда вужудга келадиган муаммоларни бартараф этиш учун қандай

таклифлар бера оласиз?

154. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини

оширишга қўйилган давлат талабларини ёритинг.

155. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш соҳасида фикр юритинг. Мазкур соҳада қандай муаммолар мавжуд?

Жавобингизни аниқ мисоллар ва таклифлар билан ёритинг.

156. Инсон капиталини ривожлантириш босқичларини санаб ўтинг ҳамда

ҳар бир босқичнинг мазмуни ва моҳиятини ёритинг.

157. Моддий ва номоддий мотивация тўғрисида фикр юритинг.

Жавобингизни аниқ мисоллар билан ифодалаб беринг.

158. Катта ёшдаги шахсларни ўқитиш (андрагогика)нинг ўзига хос

жиҳатлари ва ушбу йўналишдаги муаммоларни ёритинг.

159. Узлуксиз таълим тизими (Lifelong Learning)нинг мазмун-моҳиятини

ёритиб беринг. Ушбу таълим тизимини амалиётга қандай жорий этиш

мумкин? Жавобингизни аниқ мисоллар билан ифодалаб беринг.

160. Hard skills ва soft skills тушунчаларини ёритинг ва ҳар бирини

тавсифлаб беринг. Ушбу кўникмаларни давлат фуқаролик хизматида қандай

механизмлар орқали қўллаш ва баҳолаш мумкин?

161. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш ўқув жараёнини мониторинг қилиш механизми қандай амалга

оширилади?

162. Давлат фуқаролик хизматчиларининг мустақил ва муқобил малака

оширишига нималар киради? Ушбу тизимларнинг афзалликлари ва

камчиликлари нимада намоён бўлиши мумкин? Жавобингизни аниқ

мисолларни таҳлил қилган ҳолда ёритиб беринг.

163. «Устоз-шогирд» усулини давлат фуқаролик хизматига жорий этиш

механизмларини айтиб ўтинг. Ушбу соҳани ривожлантириш учун аниқ

таклифлар беринг.

164. Инсон ресурсларини бошқариш (HRM) тушунчаси ва мазмунмоҳиятини ёритиб беринг. Инсон ресурсларини бошқаришнинг асосий

усуллари ва ушбу тизимнинг функцияларини аниқ мисоллар орқали ёритиб

беринг.

165. Инсон ресурсларини ривожлантириш (HRD) тушунчаси ва мазмунмоҳиятини ёритиб беринг. Инсон ресурсларини ривожлантириш қайси

механизмлар орқали амалга оширилади?10

166. Малака ошириш тизимида тренер ва коучларнинг вазифаларини

изоҳлаб беринг. Тренер ва коучларга қўйиладиган асосий талабларни

келтириб ўтинг.

167. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) тушунчасини

ёритинг. Давлат фуқаролик хизматида ушбу кўрсаткичлар қандай

механизмлар орқали жорий этилишии мумкин? Жавобингизни аниқ

мисолларни таҳлил қилган ҳолда келтириб ўтинг.

168. Форсайт (foresight) тушунчаси ва мазмун-моҳиятини ёритиб беринг.

Давлат фуқаролик хизматида Форсайт тизими қандай қўлланилиши мумкин?

Жавобингизни аниқ мисолларни таҳлил қилган ҳолда келтириб ўтинг.

169. Амалий психология нима ва унинг ўзига хос жиҳатларини ёритиб

беринг.

170. Амалий психологиянинг йўналишлари тўғрисида маълумот беринг.

171. Ташкилий психология нима ва унинг ўзига хос жиҳатларини ёритиб

беринг.

172. Ташкилий психологиянинг йўналишлари тўғрисида маълумот беринг.

173. Давлат хизматчисининг психологик портрети деганда нимани

тушунсиз?

174. Психологик диагностика деганда нимани тушунасиз?

175. Қандай психодиагностик методлар мавжуд?

176. Психологик портретни шакллантиришда қандай психодиагностик

усуллардан фойдаланиш мумкин?

177. Давлат хизматчисининг психологик портретини яратишнинг ўзига

хос хусусиятлари нимадан иборат?

178. Психологик портретни яратиш бўйича қайси хориж давлатлар

тажрибасини биласиз ва уларнинг ўзига хос жиҳатларини ёритиб беринг?

179. Психодиагностиканинг асосий тамойиллари нималардан иборат?

180. Психодиагностика тамойилларининг мазмун-моҳиятини тушунтириб

беринг.

181. Давлат органи ва ташкилотидаги психологик муҳиятни аниқлаш учун

қандай методикалардан фойдаланиш мумкин?

182. Давлат органи ва ташкилотидаги психолог қандай стратегик ва жорий

ишларни амалга ошириши лозим?

183. Давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг шахсий психологияси

ходимларнинг иш самарадорлигига ва оиладаги соғлом муғитга таъсирини

илмий ва амалий жиҳатлама ёритиб беринг.

184. Тестология фанининг асосий вазифаси нимадан иборат?

185. Психокоррекция ва унинг турлари ҳақида маълумот беринг.

186. Гуруҳий психокоррекциянинг асосий жиҳатларини ёритиб беринг.

187. Давлат фуқаролик хизматчиларининг психологик баҳолаш бўйича

Республикамизда қандай ишлар амалга оширилган?11

188. Давлат органи ва ташкилотларидаги корпоратив маъданият тўғрисида

нималарни биласиз?

189. Меҳнат жамоасида психологик муҳитни яхшилаш бўйича қандай

ишларни амалга ошириш мумкин ва уларни илмий жиҳатдан асослаб беринг?

190. Давлат фуқаролик хизматчисининг салоҳиятини тўлиқ намойиш

қилиш учун қўлланиладиган психологик методикалар тўғрисида маълумот

беринг.

191. Давлат фуқаролик хизматчиларининг оилаларида соғлом ахлоқийпсихологик муҳитни шакллантириш, оилавий низоларни давлат фуқаролик

хизматига таъсир этишини олдини олиш бўйича қандай тизимли ишларни

ташкил этиш лозим деб ҳисоблайсиз?

192. Давлат органи ва ташкилоти мақсад ва вазифаларини бажаришда

меҳнат жамоасини ривожлантириш ва уларни тўлиқ жалб этиш асосида давлат

фуқаролик хизматчисининг шахсий (индивидуал) ҳиссасини оширишга

кўмаклашиш бўйича психологик хизматнинг ҳаракатлари қандай бўлиши

лозим деб ҳисоблайсиз?

193. Ижтимоий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича қандай нормативҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилгансиз?

194. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини таҳлил қилиш бўйича

ижтимоий тадқиқотлар ўтказилишини стратегик ёндашув билан

режалаштириб беринг.

195. Ижтимоий тадқиқотлар методологиясини яратиш бўйича

Республикамизда қандай ишлар амалга оширилган?

196. Ижтимоий тадқиқотларни ўтказишда қандай дастурий

таъминотлардан фойдаланиш зарур ва унинг ўзига хосликлари тўғрисида

маълумот беринг?

197. Давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат жамоасини тадқиқ

қилишда қандай ижтимоий тадқиқот усулларидан фойдаланиш мумкин,

уларнинг қайси бири қулай ва нима учун?

198. Давлат органлари ва ташкилотининг ички муҳитини ўрганишда

қандай ижтимоий тадқиқот усулларидан фойдаланиш мумкин, таҳлил қилиб

беринг?

199. Қуйида келтирилган ижтимоий тадқиқот усулларни фарқини айтиб

беринг: ҳужжатлар таҳлили, эксперт сўров, мутахассис баҳоси ва

экспериментал усуллар.

200. Маълумотларни статистик таҳлил қилиш усулини таҳлил қилиб

беринг.

201. Фактор ва кластер таҳлил усулларнинг бир-бирига нисбатан устун ва

заиф томонлари.

202. Бирламчи маълумотлар манбааси деганда нимани тушунасиз?

203. Иккиламчи маълумотлар манбааси деганда нимани тушунасиз?12

204. Бирламчи ва иккиламчи маълумотлар манбаалари ўртасидаги фарқни

тушунтириб беринг.

205. Ички маълумотлар манбаасига нималар киришини айтиб беринг.

206. Ташқи маълумотлар манбаасига нималар киришини айтиб беринг.

207. Маълумотларни тўплаш концепцияси тўғрисида маълумот беринг.

208. Давлат органлари ва ташкилоти бирламчи маълумотлар тўплаш

режасини тузиб беринг.

209. Бирламчи маълумотларни тўплашнинг асосий усулларини

нималардан иборат ва уларни таҳлил қилиб беринг.

210. Давлат органи ва ташкилотида кузатув усулини қуллаш механизмини

ёритиб беринг (Адлия вазирлиги мисолида).

211. Фокус-гуруҳ усулини устун ва заиф жиҳатларини айтиб беринг.

212. Давлат органи ва ташкилотида ижитмоий тадқиқотлар ўтказиш

бўйича хориж малакат тажрибаси тўғрисида маълумот беринг, уларнинг қайси

бирини Республикада қўллай олиш мумкин?

213. Бошланғич нуқта деганда нимани тушунисиз ва шкалалар бўйича

маълумот беринг.

214. Мутахассис баҳоси усулини ўзига хосликларини тушунтириб беринг

(Қишлоқ хўжалиги тизими мисолида)

215. Давлат органи ва ташкилотида қандай масалаларни ўз ичига олган

ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш лозим деб ҳисоблайсиз ва нима учун?

216. Давлат бошқаруви ва хизматчилари самарадорлигини ошириш

борасида дунёнинг ривожланган давлатларида давлат хизмати соҳасида

қўлланиладиган баҳолаш усулларидан қайсиларини биласиз?

217. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович

Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга жорий

йилдаги Мурожаатномасида давлат ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини

баҳолаш ва натижадорликка йўналтириш ҳақида қандай фикр ва мулоҳазалар

билдирилди?

218. Мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар тизими (Balanced Scorecard

System) ҳақида нималарни биласиз ҳамда мазкур тизимнинг KPI тизими билан

боғлиқлиги?

219. Ўзбекистон Республикасида давлат органлари ва ташкилотлари

фаолиятини баҳолаш бўйича қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул

қилинган?

220. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчилари самарадорлигига

салбий таъсир қилаётган омилларни санаб ўтинг?

221. Сўнгги йиларда Ўзбекистон Республикасида давлат хизмати

жозибадорлигини ошириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

222. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчилари самарадорлигини

ошириш бўйича қандай таклифларингиз мавжуд?13

223. Хусусий сектор, яъни бизнес соҳасида фойдаланилаётган қандай

технологияларни давлат хизматида қўллаш яхши самара беради деб

ҳисоблайсиз?

224. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз зиммасига

юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қандай ҳуқуқларга

эга?

225. Ходимларни интеграциялашган энг муҳим самарадорлик

кўрсаткичлари (KPI) асосида бошқариш ва фаолиятини баҳолашнинг

замонавий усулларини жорий этишда ахборот-коммуникация

технологияларнинг роли нималардан иборат?

226. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги

ПҚ-4472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

тўғрисидаги низомга кўра Агентликнинг давлат фуқаролик хизматини

ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларини мониторинг ва таҳлил қилиш

ҳамда ушбу соҳадаги муаммолар ва таҳдидларни бартараф этиш бўйича

таклифлар ишлаб чиқиш соҳасидаги функциялари қайсилар?

227. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси асосида давлат органлари

фаолияти самарадорлигини оширишнинг замонавий шакл

ва механизмларидан қайсиларини биласиз?

228. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини,

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат фуқаролик хизматчилари

фаолиятидан қониқиш даражасини баҳолашда қандай усуллардан

фойдаланиш мумкин?

229. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари фаолияти

самарадорлигининг очиқ рейтингни шакллантиришнинг қандай услублардан

фойдаланиш мумкин?

230. Давлатнинг рақобатбардошлигини оширишда давлат

хизматчиларининг самарадорлиги ва натижадорлигининг аҳамияти нималарда

намоён бўлади?

231. Меритократия сўзининг луғавий маъноси нима ва давлат хизматида

унинг аҳамияти?

232. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга таъсири халқаро

рейтингларнинг ҳамда ушбу рейтингларни яхшилашда давлат

хизматчиларининг роли?

233. Давлат фуқаролик хизматининг “очиқ” ва “ёпиқ” моделлари ҳақида

нималарни биласиз ҳамда Ўзбекистонда давлат хизмати тизимини ислоҳ

қилишда қайси моделдан фойдаланиш яхши самара беради деб ҳисоблайсиз?

234. Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида ягона органни ташкил

этилишидан кўзланган мақсад нималардан иборат?14

235. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш ҳақида нималарни

биласиз ҳамда унинг давлат хизмати самарадорлигини ошириш билан

боғлиқлиги?

236. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш

нима мақсадда амалга оширилади?

237. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги

ПҚ-4472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

тўғрисидаги низомга кўра Агентликнинг давлат фуқаролик хизматчилари

фаолияти самарадорилигини баҳолашнинг ўлчанадиган индикаторлари (энг

муҳим кўрсаткичлари) тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини

таҳлил қилиш соҳасидаги функцияларини санаб ўтинг?

238. Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя

этилишига назорат қилиш қайси орган томонидан амалга оширилади ҳамда

унинг мазкур соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари?

239. Давлат фуқаролик хизматида ислоҳотларни амалга ошириш мақсад ва

вазифалари нималардан иборат?

240. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида

давлат бошқарувида замонавий менежмент услубларини кенг қўллаш ҳамда

малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини

шакллантириш бўйича нималарни биласиз?

241. Давлат органи ёки ташкилотларида ходимларнинг иш самардорлигига

таъсир этувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини бўйича қандай

усулларни биласиз?

242. Давлат органи ёки ташкилотининг фаолиятини жисмоний ёки юридик

шахсларнинг мурожаатига мувофиқ баҳолаш бўйича нималар биласиз?

243. Давлат фуқаролик хизмати соҳасида давлат органи

ёки ташкилотининг фаолиятини мониторинг қилиш қандай усуллар орқали

амалга оширилиши мумкин?

244. KPI атамасининг маъноси ҳамда давлат хизмати соҳасида унинг

аҳамияти?

245. Нима мақсадда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари

фойдаланилади?

246. “Сирли мижоз” институти ҳақида тушунча беринг?

247. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини давлат фуқаролик

хизмати соҳасида баҳолаш ва мониторинг қилишнинг мақсади?

248. Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда давлат хизматчилари

фаолиятини самарадорлигини баҳолаш соҳасида қандай муаммолар мавжуд?

249. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифа ва

функцияларини санаб ўтинг?15

250. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини

оширишда инновацияларнинг аҳамияти?

251. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органлари ходимлари одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини

белгилаш бўйича қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган?

252. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, Давлат

хизматчилари ўз касбий фаолиятини қандай принциплар асосида амалга

оширишлари керак?

253. Давлат хизматчилари фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини

олиш борасида қандай чора-тадбирлар амалга ошириш мумкин?

254. Давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш мақсадида жамоатчилик

фикрини ўрганиш қандай тартибда амалга оширилади?

255. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан

ишлаб чиқилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар

Стратегиясинининг мазмуни ва аҳамияти нималардан иборат?

256. Ўзбекистон Республикасида давлат фуқаролик хизматини янада

такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари нималардан

иборат?

257. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси қачон

қабул қилинган ҳамда унинг мазмуни ва моҳияти нималардан иборат?

258. Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика

«Тараққиёт» танловини асосий вазифалари нималардан иборат ва танловни

ким ташкил этади?

259. Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини

ривожлантириш ҳамда ходимларни бошқариш соҳасида ягона давлат

сиёсатини амалга ошириш учун қайси давлат органи томонидан олиб

борилади?

260. «Эл-юрт умиди» жамғармасинии истиқболли ва иқтидорли ёш

кадрларни тайёрлашдаги асосий вазифалари нималардан иборат?

261. Давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг хизмат

поғоналари бўйича кўтарилиши қандай принциплар асосида амалга

оширилади?

262. “Меритократия” сўзига нимани англатади? Унинг давлат фуқаролик

хизматида қўлланилишидан кўзланган асосий мақсад ва аҳамияти.

263. “Давлат фуқаролик хизмати” деганда нима тушинилади? Уни

мамлакатда давлат бошқарувини янгилаш ва самарадорлигини оширишдаги

ўрни қандай?

264. Малака компетенцияси дейилганда нима тушинилади? У қандай

мезонлар билан ўлчанади?16

265. Ишга қабул қилишнинг қандай усуллари мавжуд? Ҳозирги замонда

унинг қандай илғор усуллари қўлланилади?

266. Интеллект (IQ) даражаси нима? Унинг давлат фуқаролик хизматида

қўлланилишидан кўзланган асосий мақсад ва аҳамияти.

267. Психологик барқарорлик деганда нима тушинилади? У кадрлар билан

ишлашда қандай аҳамиятга эга.

268. Малака талаби деганда нимани тушунасиз? Уни оширишнинг

усуллари қандай?

269. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини моҳияти нимадан

иборат?

270. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими қандай?

271. Конституцияда фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари

акс этган?

272. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчлари

нималардан иборат?

273. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сиёсий ҳуқуқлари

нималардан иборат?

274. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари.

275. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органларининг қабул

қилган ҳужжатларини тўхтатиш ва бекор қилиш ваколати кимга берилган?

276. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай ваколатларга

эга?

277. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларнинг вужудга келиш асослари

нималардан иборат?

278. Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари.

279. Қайси фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши

керак?

280. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари.

281. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?

282. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан

иборат?

283. Меҳнат шартномаси тушунчаси, уни қўллашдан кўзланган асосий

мақсад?

284. Қайси давлат органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига

риоя этилишини текширади ва назорат қилади?

285. Дастлабки синов муддатларининг белгиланишидан кўзланган мақсад

нима?

286. Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш

берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?

287. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади? Қайси ҳолларда иш

берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?17

288. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси. Ўзбекистон Республикасида

қандай турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади?

289. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги

Қонуннинг асосий мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

290. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг қандай турлари

бор?

291. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари, улар қачон қабул

қилинган ва нималарни англатади?

292. Давлат тушунчаси, унинг белгилари ва асосий функциялари?

293. Ҳуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари нималардан

иборат?

294. “Электрон ҳукумат” нима? Унинг афзаллиги нималардан иборат?

295. Электрон давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон

ҳамкорлик қилишнинг роли.

296. Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси

билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?

297. Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан

ушлаб қолишга йўл қўйилади?

298. Меҳнат қонунчилиги бўйича аёлларга берилган имтиёзлар.

299. Ўзбекистон Республикасида давлат органлари ва ташкилотларида

ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида

ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул ҳисобланган орган қайси?

300. Мансабдор шахс тушунчасига изоҳ беринг.

301. Хизмат сири деганда нимани тушунасиз?

302. Коррупция деганда нимани тушунасиз?

303. Давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий ахлоқ-одобни,

коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқатсиз муносабатни

шакллантириш, коррупцияга қарши маданиятни ва коррупцияга тоқат қилиб

бўлмайдиган муносабатни шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини

жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қайси қонун

ҳужжатлари қабул қилинган?

304. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши

конвенциясига Ўзбекистон Республикаси қўшилганми?

305. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши

конвенциясининг асосий мақсади нима?

306. Коррупция нима? Коррупцияни келиб чиқишининг тарихий

илдизлари ва унга қарши курашишнинг асосий йўналишлари.

307. Манфаатлар тўқнашуви деганда нимани тушунасиз?

308. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий

йўналишлари нималардан иборат?18

309. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита кимлар

амалга оширади?

310. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни

шакллантириш қандай амалга оширилади?

311. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш учун нима

ишлар қилинади?

312. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга

доир чора-тадбирлар нималардан иборат?

313. Давлат органлари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар

фактлари тўғрисида хабар қилиш мажбуриятлари нималардан иборат?

314. Коррупцияга қарши курашиш бўйича қайси давлат органлари

фаолиятни бевосита амалга оширади?

315. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари нималардан

иборат?

316. Коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қандай иштирок

этади?

317. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий

йўналишлари нималардан иборат?

318. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари нималардан

иборат?

319. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий

йўналишлари нималардан иборат?

320. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга

оширувчи қайси асосий давлат органларини биласиз?

321. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро

комиссиясининг асосий вазифалари нималардан иборат?

322. Ўзбекистон Республикасининг қайси қонуни коррупцияга қарши

курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул

қилинган?

323. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда нимани тушунасиз?

324. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган

шахслар ҳимояланадими?

325. Ноқонуний бойлик ортириш деганда нимани тушунасиз?

326. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида пора олганлик учун

қандай жазо тури белгиланган?

327. Порахўрлик тушунчасига изоҳ беринг.

328. Давлат хизматчиларининг даромади, мол-мулки ва харажатларини

декларациялаш тизимини жорий этишдан асосий мақсад нима?

329. Манфаатлар тўқнашуви деганда нимани тушунасиз?

330. Декларация объектларига нималарни киритиш мумкин?19

331. Давлат хизматчисининг даромад манбаига нималар кириши мумкин?

332. Давлат хизматчисининг мол-мулки тўғрисидаги маълумотларга

нималарни киритиш мумкин?

333. Манфаатлар деганда нимани тушунасиз?

334. Сизнинг фикрингизча, давлат хизматчиларининг даромадлари, молмулки ва катта харажатлари тўғрисидаги декларацияда уларнинг яқин

қариндошлари ҳақидаги маълумотларни келтириш ўринлими?

335. Декларацияда атайин нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни

келтирганлик учун қандай жавобгарлик чорасини қўллаш мумкин деб

ҳисоблайсиз?

336. Декларациядаги маълумотларнинг кенг оммага чоп этилишига қандай

қарайсиз?

337. Меҳнат фаолиятингизда қилган энг катта ҳато ҳақида гапириб беринг.

338. Ўзингизнинг 3 та энг салбий ҳислатингизни санаб беринг.

339. Ҳамкасбингиз пора олаётганлиги ҳақида хабардор бўлдингиз, қандай

чора кўрасиз?

340. Фаолиятингиз юзасидан Сизга совға таклиф қилишса, қандай йўл

тутасиз?


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Чоп этиш