Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Услубияти лойиҳаси эълон қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Услубиятини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

▪️Мазкур Услубият “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига асосан давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш, холисона ва адолатли мезонлар асосида хизматда лавозим бўйича кўтарилишини таъминлаш мақсадида унинг фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тартибини белгилайди.
Лойиҳага жорий йилнинг 1 октябрига қадар таклиф бериш мумкин.