Давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

15:26 - 28 октябр 2022 Янгиликлар
885

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов британиялик экспертлар Жонатан Слейтер, Эндрю Темплман билан учрашди.

Учрашув аввалида эскпертларга  ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирилди.

Шундан сўнг, соҳага оид қатор масалалар муҳокама қилинди. "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун кучга кириши билан кузатиладиган ўзгаришлар,  қонуности ҳужжатлар билан шуғулланаётган Ишчи гуруҳ фаолияти юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Экспертлар ходимлар фаолиятини кузатиб бориш, касбий ривожлантириш, юқори лавозимларга тайёрлаш, кадрлар захирасини юритиш, ходимларни саралаш ва танлаб олиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш йўналишларида ўзининг тавсияларини берди.

Учрашув сўнгида Ишчи гуруҳ тузилиб, доимий ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.  

Чоп этиш