Танловларнинг суҳбат жараёнида инсон омили минималлашади

15:22 - 6 декабр 2022 Янгиликлар
2662

 Бугун давлат органлари ва ташкилотларидаги кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирокида онлайн очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда танловларнинг суҳбат босқичини такомиллаштириш муҳокама марказида бўлди.

Маълумки, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ўтказиладиган очиқ танловлар 3 босқичда ўтказилади: номзодларнинг аризаларини тегишли малака талаблари бўйича ўрганиш, тест синови ҳамда суҳбат.

 Ўтган давр мобайнида Агентлик давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда малака талабларини ягона шакл асосида белгилаш ҳамда тест синови босқичини максимал даражада шаффоф тарзда ташкил этишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалиётга татбиқ этди.

Эндиликда суҳбат босқичида ҳам инсон омили минималлаштирилади. Бу борада Агентлик иккита янгиликни барча ташкилотларда жорий этмоқда:

Суҳбат жараёнида номзодларга берилаётган саволлар вазнининг тенг бўлишини таъминлаш мақсадида барча саволлар ягона платформада тасодифий танлаш (рэндом) дастури орқали берилади.

Танлов комиссияси аъзолари томонидан суҳбат жараёнида номзодларни онлайн баҳолаш йўлга қўйилади.

Очиқ мулоқот давомида вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарларига ушбу тизимлар билан ишлаш тартиби батафсил тушунтириб берилди.
 

Чоп этиш