Диққат, ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари!
Эндиликда иш вақти режими қатъий назоратга олинади, бунда бизга кўмаклашинг.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақтига оид нормалар белгиланган.
Мазкур Қонунда давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси ва иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги белгиланган.
Давлат фуқаролик хизматчиларини дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш давлат органи раҳбарининг қарори билан қўшимча ҳақ тўлаш ёки қўшимча дам олиш вақтини бериш орқали рухсат берилади.
Агар давлат фуқаролик хизматчиси бўлсангиз ва Иш берувчи Сизни дам олиш (байрам) кунлари амалдаги меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга жалб этаётган бўлса, бу ҳақда бизга, @murojaat_argos_bot орқали хабар беринг.
Шахсингиз сир сақланишини кафолатлаймиз.