Кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият ягона платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қилинди.

Фармонга кўра:
Бюрократик тўсиқларга чек қўйиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ягона автоматлаштирилган платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.
Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:
➖ таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
➖ hrm.argos.uz ва edo.ijro.uz ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;
➖ ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;
➖ кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
Шунингдек, 2023 йил октябрь ойига қадар hrm.argos.uz тизими орқали “UzASBO” дастурий мажмуаси, “E-qaror” тизими “E-huquqshunos” тизимларига маълумот киритиш имконияти яратилади.