Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш жараёнлари назоратда: Call-марказларга келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинмоқда, ечим берилмоқда

15:10 - 8 август 2023 Янгиликлар
1046

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида очиқ танловлар фаолияти юзасидан ишонч телефонлари ишлаб турибди.

Ўтган бир ҳафта давомида ушбу рақамларга 78 та мурожаат келиб тушди. 

◽️Жумладан:

32 та — платформада шахсий кабинет билан боғлиқ бўлган техник муаммолар;
6 та —  малака талабига мослигини кўриб чиқиш муддати кечиктирилиши бўйича;
10 та —  малака талаби натижасидан норозилик бўйича;
10 та —  тест ва суҳбат босқичини белгилаш муддатларининг бузилиши бўйича;
12 та — суҳбат босқичини ташкил этилишидан норози бўлиб;
8 та — суҳбат натижасини шахсий кабинетга юбориш муддатини кечиктирилиши бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 10 таси ижобий ҳал этилди, 68 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали қаноатлантирилди. 

Ҳурматли номзодлар, жамоатчилик вакиллари! Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингиз бўлса, бизга йўлланг.
 Хоҳишингизга биноан, шахсингиз сир сақланишини ҳам кафолатлаймиз. 
 

Чоп этиш