vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг янги талқини ишлаб чиқилади

09:26 - 25 сентябр 2023 Янгиликлар
5260

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№492-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

❗️Қарорга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ва ДХРА (АРГОС) томонидан:

2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.

▪️Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари:

2023 йил 1 октябрга қадар давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини электрон платформа (hrm.argos.uz)га улаш чораларини кўради.

Чоп этиш