Инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар hrm.argos.uz платформасида юритилади

17:07 - 28 сентябр 2023 Янгиликлар
6230

​​​​​​​Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида махсус ўқув ташкил этилди.

Унда ташкилот раҳбарияти, вакиллари, вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Бир гуруҳ соҳага оид мутахассислар онлайн тартибда иштирок этди. 

Ўқувда “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазмун-моҳияти ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатларни hrm.argos.uz платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича тақдимотлар қилинди.

Очилиш маросимида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов масъуллар билан мулоқот қилди. Ягона электрон ахборот тизимининг асосий принциплари юзасидан муҳим маълумотларни берди.

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги қарор билан hrm.argos.uz электрон платформасини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

2023 йил 1 ноябрдан давлат органлари HR га оид ҳужжатларни ягона— hrm.argos.uz платформасида шакллантириш ва юритиш белгиланган.

Кадрларга оид ҳужжатлар my.mehnat.uz (давлат органи тузилмаси, меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакансиялар тўғрисидаги маълумотлар), edo.ijro.uz (ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун), UzASBO (иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар) тизимларига автоматик юборилади.

Янги тизим —  HR MANAGERда инсон ресурсларини ривожлантиришга қаратилган 10 га яқин функция мавжуд бўлиб, hrm.argos.uz дастури ҳисоботларни автоматик шакллантиради, HR бўлинмалари иқтисод қилинган 40 % иш ҳажмини ҳам ходимларни ривожлантиришга сарфлайди.

◽️ HR бўлинмаларининг функция ва вазифалари:

◽️ иқтидорли кадрларни излаш;

◽️ ходимларни танлаш;

◽️  кадрларни ривожлантириш ва ўқитиш;

◽️  мослаштириш;

◽️ KPI ишлаб чиқиш ва баҳолаш;

◽️ ходимларнинг сон ва сифат таркиби мониторинг қилиб бориш;

◽️  ходимларни мотивациялаш (мукофотлаш);

◽️  ташкилот маданиятини шакллантиришдан иборат.

hrm.argos.uz платформаси тўлиқ жорий қилинганда инсон ресурсларини бошқаришда қуйидаги  имкониятларга эга бўламиз:

◽️вакант лавозимлар мониторинг қилинади;

◽️ тузилмалар, штатлар, бўлинма ва штатлар, ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ягона базада тўпланади;

◽️ ходимлар давомати, табели, хизмат сафари, меҳнат таътили, меҳнатга лаёқатсизлик даври электрон қайд этилади;

◽️  кадрларга оид ҳужжатлар ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали қабул қилинади;

◽️ ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш имконияти яратилади (samaradorlik.uz)

◽️ автоматик шаклланган маълумотларни таҳлил қилиш вақти 70% га қисқаради;

◽️  қоғоз сарфи 90% га қисқаради.

Ўқув иштирокчиларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари тизимнинг қатор қулайликлари ҳақида маълумот берди. Платформани юритиш тартиби бўйича тақдимот қилинди, уларни қизиқтирган саволларга жа

Чоп этиш