Aкциядорлик жамиятида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яхши янгилик!
Эндиликда Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида (https://vacancy.argos.uz/) синов тариқасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг вакант лавозимлари учун танловлар ҳам эълон қилиб борилади.

Дастлабки босқичда "O'ztransgaz" AЖ тизимидаги вакансиялар учун очиқ танловлар ўтказилади. Номзодлар vacancy.argos.uz порталидан рўйхатдан ўтиб, ариза қолдиришлари мумкин. (https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-list?organization=17829)
Маълумот учун: Танловнинг барча босқичлари акциядорлик жамияти томонидан ўтказилади.
Вакансиялар канали — @vacancy_argos