Матбуот анжумани: Очиқлик, ҳисобдорлик
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги йиғилишлар залида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ташкилот раҳбарияти, масъуллари, ОАВ ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги йиллар ичида мамлакатимизда барча тармоқларда бўлгани каби давлат фуқаролик хизматида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳани сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.
Жумладан, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ресурсларини ривожлантиришнинг очиқлик, профессионаллик ва ҳисобдорлик тамойилларига асосланган инновацион усулларини жорий этиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Агентлик томонидан 2023 йилда давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Давлат хизматига энг муносибларни танлаб олиш йўналишида vacancy.argos.uz портали орқали 68 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги жами 24 256 та вакансиялар бўйича 730 мингдан ортиқ номзодлар ўртасидаги танловлар натижасида 10 137 нафари ишга қабул қилинди.Танлов ғолибларининг 3 584 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 3 529 нафари аёллар, 1 626 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этади.
Муносиб кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида “zaxira.argos.uz” портали ишга туширилди. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасида натижа кўрсатган 1 000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар захирасига саралаб олинди ҳамда меҳнат фаолиятида ижобий ютуқларга эришган номзодларнинг 145 нафари Агентликнинг тавсиясига асосан юқори лавозимларига тайинланди. Шунингдек, “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастурининг 99 нафар битирувчилари ҳам Миллий кадрлар захирасига киритилди.
Инсон ресурсларини бошқариш жараёнини рақамлаштириш бўйича 2023 йил 22 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарори қабул қилиниб, қарор билан “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни “hrm.argos.uz” электрон платформаси ишга туширилди. 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб барча ҳужжатлар “hrm.argos.uz” электрон платформасида юритиш бошланиб, 2 668 та ташкилотлар мазкур платформага уланди ҳамда 93 мингдан ортиқ давлат хизматчиларининг маълумотлари рақамлаштирилди.
Ўқитиш ва малака ошириш йўналишида А2023 йил давомида Агентлик томонидан 130 дан ортиқ малака ошириш курслари ташкил этилиб, уларга вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларда фаолият кўрсатаётган 17 мингга яқин давлат хизматчилари профессионал билим ва кўникмалари оширилди. Ilm.argos.uz масофавий таълим портали ишга туширилди, унда 390 дан ортиқ видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилди. Ташкил этилган масофавий ўқув курсларида 7 002 нафар раҳбар кадрлар ва давлат хизматчилари иштирок этди.
Давлат фуқаролик хизматида баҳолаш (KPI, ЭМСК) тизимини жорий этиш бўйича 208 та туман (шаҳар)ларда ҳоким ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари фаолияти баҳоланиб, уларнинг рейтинги шакллантирилди. Уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашни рақамлаштириш бўйича “samaradorlik.uz” электрон платформаси ишга туширилди, аҳолининг ҳокимлик ва секторларнинг ижтимоий соҳадаги фаолиятидан қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида 9 400 дан ортиқ маҳаллада 123 мингдан ортиқ респондент орасида сўровнома ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик йўналишида 2023 йилнинг 23-24 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар инсон ресурсларига масъул идоралари раҳбарлари йиғилиши ва 5-6 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Давлат хизматида иқтидорларни қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати, шунингдек, 20 дан ортиқ семинар ва тренинглар ўтказилди, уларда 1000 нафардан ортиқ давлат хизматчиси иштирок этди.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида 4 та комплекс ўрганиш ва 261 та мониторинг ўтказилиб, 1792 та қонунбузилиш аниқланди, 18 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Иш режимига риоя этилиши бўйича 1174 та давлат органларида мониторинг ўтказилиб, 163 тасида 540 нафар ходим дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари ишга жалб этилганлиги аниқланди. Натижаси бўйича 163 та раҳбарларга огоҳлантириш ва ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда 11 нафар мансабдорларга
47,6 млн сўм маъмурий жарима қўлланилиши таъминланди.
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар йўналишида марказий телеканалларда 50 дан ортиқ, ҳудудий телеканалларда 100 га яқин, радиода 30 га яқин, босма нашрларда 70 дан ортиқ, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда 1100 дан ортиқ чиқишлар қилинди. 20 га яқин матбуот анжуманлари, брифинг, пресс-турлар, 10 дан ортиқ онлайн эфирлар ташкил этилди ҳамда 11 нафар намунали давлат хизматчилари фаолияти ҳақида ижтимоий видеороликлар ишлаб чиқилди, “Дада” деб номланган ижтимоий видеоролик суратга олинди ва жамоатчиликка етказилди.
Шунингдек, Қонунчилик ҳужжатлари билан берилган топшириқларнинг сони 132 тани ташкил қилиб, уларнинг 73 тасида Агентлик асосий ижрочи этиб белгиланган. Ушбу топшириқларнинг ижроси бугунги кунда тўлиқ таъминланган.
Жорий йилда Агентлик томонидан “Халқчил ва профессионал давлат фуқаролик хизмати - 2030” стратегиясини ишлаб чиқиш, танлов тизимини такомиллаштириш, бунда тизимда инклюзивликни ошириш, тест ва суҳбат жараёнларида объективликни ошириш, “Давлат хизматининг рақамли платформаси” ишга тушириш, Давлат хизмати маълумотлари учун BI (Business intelligence) таҳлилини жорий этиш, Давлат фуқаролик хизмати ташкилотларини “жозибадор иш берувчи сифатидаги бренди”ни яратиш бўйича амалий тадбирларни олиб бориш, “Samaradorlik.uz” электрон платформасини синов тариқасида жорий этиш каби стратегик вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган.