Айни дамда давлат идораларидаги 720 дан ортиқ вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда
Бугунги кунга келиб 2 653 258 та номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

Жорий йилнинг 25 апрель ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/)— vacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 15 981 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 721 тани ташкил этмоқда.
▫️Айни пайтда порталда 437 962 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган. 61 288 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.
Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!