7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни
Давлат ва жамият бошқаруви соҳасига замонавий ахборот-коммуникация тизимларининг жорий этилиши мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ҳамда ўзгаришларни самарали амалга оширишга ҳисса қўшмоқда.

Жумладан, давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши:
давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимларга муносиб номзодларни ишга қабул қилиш;
бошқарувнинг турли бўғинлари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш;
инсон ресурсларини бошқаришга оид фаолиятини рақамлаштириш;
давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш ва малакасини ошириш;
интерактив хизматлар кўрсатиш каби имкониятларни яратиб бермоқда.
Соҳа вакилларини касб байрами билан табриклаб, ғоят шарафли ва масъулиятли фаолиятида сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилаймиз.