"Карьера куни": Ёшлар ишли бўлса, халқ фаровонлиги янада яхшиланади
НамМТИда ташкил этилган "Карьера куни" доирасидаги бўш иш ўринлари ярмаркасида шу ҳақда ёшларга билдирилди.

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ва университет раҳбарияти иштирок этди. Талабаларга давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбирда 160 дан ортиқ ҳамкор корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 4 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Айтиш керакки, жорий йилда Наманган муҳандислик-технология институтини 1600 нафар битирувчи тамомламоқда. 324 нафар талаба мазкур ярмаркада ўз мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотлардан ишга жойлашиш бўйича йўлланмага эга бўлди.