"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиати БМТда амалиёт ўтамоқда

15:31 - 8 июл 2024 Янгиликлар
1702

Пенсилвания университетининг (ТОП-11-ўринда ) Давлат бошқаруви йўналиши магистратура босқичида таҳсил олаётган Даврон Абдурашидов БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро давлат хизмати комиссиясида амалиёт ўтамоқда.

Ушбу Комиссия БМТ ва унга кирувчи ташкилотларда фаолият юритадиган хизматчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш, самарадорлигини оширишга қаратилган сиёсатни юритади.

Даврон Абдурашидов ушбу Комиссияда амалиёт ўтаётган биринчи ўзбекистонлик ҳисобланади.

Ҳозирда стипендиат БМТда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Халқаро давлат хизмати комиссияси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.

Комиссия аъзолари  Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга қизиқиш билдириб, давлат хизматида ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар кенгаяётганини таъкидлаган. 

Шунингдек, Комиссия аъзолари "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятига ҳам қизиқиш билдириб, Давлат раҳбари томонидан бундай ташаббуснинг илгари сурилиши ва сиёсий даражада қўллаб-қувватланишини Ўзбекистонда ёшларга бўлган ижобий муносабат, деб баҳолаган. 

Стипендиат Даврон Абдурашидов Халқаро давлат хизмати комиссиясида соҳага оид тажриба ва кўникмаларини оширмоқда.  

Чоп этиш