Бугун Темир йўл транспорти ходимлари куни

Соҳанинг заҳматкаш хизматчилари, қурувчи ва муҳандислари, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини касб байрамлари билан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси самимий қутлайди.
Ўз касбига садоқатли ва фидойи минглаб юртдошларимизнинг сидқидилдан қилаётган меҳнатини қадрлаймиз.
Катта-катта мақсадларингизни амалга ошириш йўлида Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, азму шижоат тилаймиз!