vacancy.argos.uz янги талқинда ўз фаолиятини давом эттиради

12:17 - 19 август 2024 Янгиликлар
14246

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали такомиллаштириб борилмоқда. Эндиликда портал қулай ва интерактив форматда ўз фаолиятини давом эттиради.

Агентлик томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда “hrm.argos.uz” электрон платформаси негизида Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ишлаб чиқилди.

Номзодлар диққатига! Жорий йилнинг 20 августидан бошлаб, vacancy.argos.uz порталидаги эски аризаларингиз ҳолатини порталнинг эски версиясида (шахсий кабинетга кирганда эски версияга ўтиш тугмаси орқали), 20 августдан кейин юборилган аризаларни эса шахсий кабинетингиздаги "Менинг аризаларим" бўлими орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Бунда порталдан рўйхатдан ўтиш ва шахсий кабинетга кириш ҳамда вакант лавозимга ариза йўллаш тартиби ўзгармайди.

HR бўлинмалари диққатига! Жорий йилнинг 20 августига қадар портал орқали танловларни эълон қилиш вақтинчалик тўхтатилади. Кейинчалик танловлар “hrm.argos.uz” электрон платформаси орқали эълон қилиниши давом этади.

Бунда 20 августга қадар эълон қилинган жараёндаги танловларнинг барча босқичлари ҳозирги порталда якунига етказилади. 

Чоп этиш