Қашқадарёда амалий семинар: HRM платформасининг имкониятлари кенгаймоқда

10:00 - 19 август 2024 Янгиликлар
471

Агентликнинг вилоят филиали томонидан ташкил этилган ўқувда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташкилий-кадрлар гуруҳи масъуллари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларида фаолият олиб бораётган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари ходимлари иштирок этди.

Семинарда дастлаб, hrm.argos.uz платформасига киритилган янги қулайликлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Таъкидланганидек, платформанинг Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталининг (http://vacancy.argos.uz/) янги талқини ҳамда “Хизмат сафари” модули ишга туширилди.

Эндиликда вакант лавозимга танлов эълон қилишдан тортиб, ходимнинг ташкилотдаги фаолиятини якунлашга қадар бўлган барча жараёнлар ягона электрон платформада шакллантирилади ва юритилади. Семинар доирасида “Хизмат сафари” модулидан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатма ҳам берилди.

Чоп этиш