Қашқадарёда амалий семинар: HRM платформасидан самарали фойдаланиш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди

10:20 - 29 август 2024 Янгиликлар
1083

Агентликнинг вилоят филиали томонидан ташкил этилган ўқувда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташкилий-кадрлар гуруҳи масъуллари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларида фаолият олиб бораётган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари ходимлари иштирок этди.

Семинарда дастлаб, hrm.argos.uz платформасига киритилган янги қулайликлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Эндиликда вакант лавозимга танлов эълон қилишдан тортиб, ходимнинг ташкилотдаги фаолиятини якунлашга қадар бўлган барча жараёнлар ягона электрон платформада шакллантирилади ва юритилади.

Иштирокчиларга платформада вакант лавозимни шакллантириш, уни танловга чиқариш, номзодларни саралаш, тест ва суҳбат санасини белгилаш, суҳбат натижасини платформада акс эттириш жараёнлари бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Чоп этиш