Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади

10:10 - 5 октябр 2024 Янгиликлар
1005

“Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (629-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади. 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

➡️ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат фуқаролик хизматчилари учун базавий, алоҳида лавозим ёки лавозимлар гуруҳи учун компетенциялар модели ҳамда индикаторларини ишлаб чиқиш;

➡️давлат фуқаролик хизматчиларини шахсий-профессионал диагностика қилиш, компетенциялар модели асосида комплекс баҳолаш;

➡️компетенцияларни баҳолаш жараёнида фойдаланиш учун доимий равишда янги услубларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва жорий қилиш;

➡️компетенцияларни баҳолаш натижалари асосида  раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

➡️раҳбарлик лавозимига номзодларни умумий касбий билими, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш бўйича тест синовларини ҳамда психологик сўровномалар ўтказиш;

➡️раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни прогноз қилиш, уларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш жараёнларига рақамли технологияларини ва замонавий усулларни кенг жорий этиш;

➡️фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича эксперт-таҳлилий фаолият, илмий тадқиқот ва изланишларни олиб бориш.
 

Чоп этиш