Тошкент шаҳрида инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул кадрларнинг малакаси оширилмоқда
Бошқарув кадрларининг замонавий талаб ва эҳтиёжларга мослашувини таъминлаш, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган Дастур Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Ўқувда туман ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқаришга масъул ходимлар иштирок этмоқда.
Ўқитиш дастури кадрларни ривожланиш, давлат хизматида протокол ва этикет қоидалари, ходимларни бошқаришнинг замонавий усуллари, мотивация ва рағбатлантириш жараёнлари, КПИ тизимини жорий этиш ҳамда самарадорликни оширишга йўналтирилган.