Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ҳамкорлик келишувини Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори имзолашди. Шунингдек, учрашувда томонлар вакиллари ҳам иштирок этди.

Ушбу ҳужжат 2025 йил 10 февралда қабул қилинган Давлат дастурини амалга оширишдаги дастлабки муҳим қадамлардан бири бўлди.
Мазкур ҳамкорлик доирасида давлат хизматчиларида коррупцияга қарши маданият ва қадриятларни ҳамда муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун Захирада турган номзодларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолашга қаратилган превентив механизмлар жорий этилади.
— Коррупцияга қарши курашда тизимли ёндашув, илғор методлар ва замонавий технологиялар заруратимиздир. Биз давлат хизматчиларини ҳар томонлама баҳолаш, уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштиряпмиз. Бу лойиҳа, энг аввало, ҳалоллик, масъулият ва шаффофликни устувор қадриятларга айлантиришга хизмат қилади. Мазкур лойиҳа орқали раҳбар кадрларда доимий равишда “превентив” фикрлаш тарзи шаклланади. Бу эса келажакда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга туртки бўлади, — дейди "Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази" директори Жасур Махмудов.